Президент Мирзиёевнинг кичик қизи Шаҳноза Мирзиёева ўз “Инстаграм”ида эълон қилган бу суратда Отабек Умаров ўз рафиқаси ва қизи билан бирга акс этган. Фотода 13 февраль куни жиддий йўл транспорт ҳодисасига тушган президент куёвининг оёқларини чўзиб махсус креслода ўтирганини кўриш мумкин.

13 февраль куни соат 18 лар атрофида Президент Давлат хавфсизлик хизмати мулозими Отабек Умаров бошқарувидаги мотоцикл оқ рангли 01 N 121 PA Chevrolet Epika автомобилининг орқа тарафидан келиб, ўнг қисмига урилади.

Мотоциклдан йиқилган ҳайдовчи йўлнинг чап томонидаги бетон бордюрга бориб урилади. Тошкентнинг халқ орасида “Президент трассаси” деб аталадиган йўлида, Мустақиллик кўчаси, Пушкин метро станцияси яқинида юз берган ҳодисада Умаровнинг оёғидан жароҳатланган. Ҳодисада қурбон бўлмаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *