Пайариқда 81 ёшли отахон уйида гиёҳвандлик ўсимлиги етиштираётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 май куни Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан “Қорадори-2021” тезкор-профилактик тадбири давомида, Пайариқ тумани “Эшимоқсоқ” қишлоғида яшовчи 81 ёшли А.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, у ерда 23 туп “Кўкнори” гиёҳвандлик ўсимлиги мавжудлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов жараёнида ушбу шахс муқаддам ҳам мазкур модда билан судланганлиги аниқланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *