Бугун «Насаф»  ОФК кубоги гуруҳ босқичи 1-тури доирасида «Олой» клубига қарши майдонга чиқди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев «аждарлар»ни ушбу ғалаба билан табриклади: «Бугун «Насаф» жамоаси Қирғизистон клубига жавобсиз 4 та гол уриб, мусобақани ғалаба билан бошлади. Жамоамиз шу каби ғалабали юришлари билан юртимиздаги футбол мухлисларини хурсанд этаверсин. Яна бир бор омад тилайман!»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *