“Ўзгидромет” Ўзбекистонда 10 май куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Маълум бўлишича, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сырдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида кечга тамон баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 25-30° бўлади.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 26-28° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-20° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хафли мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти Поп тумани ҳудудига сел келганлиги туфайли транспортлар ҳаракати чекланган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *