Қашқадарё вилоятида  ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари ҳудудий хокимликлар, ветеринария хизмати ва бошқа мутасадди идоралар томонидан сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари сотилишини назорат қилиш бўйича рейд ўтказилди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 7 апрель кун “Мингчинор” мунтазам ЙПХ масканида Китоб туманида яшовчи фуқаро Ш.Б. бошқарувида бўлган “Kiva Bongo” русумли юк автомашинасида 600 кг оғирликдаги йирик шохли мол гўштини ветеринария маълумотномаларисиз олиб кетаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган.

Қашқадарёдаги мавжуд бозорлар, савдо объектларида жойлашган қассобхоналарда келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёлар билан савдо қилинишида ветеринария, санитария қоидалари ва меъёрларига риоя этилиши бўйича ўтказилган текширувда камчиликларга йўл қўйган ва яроқсиз маҳсулот сотган 74 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённома тузилган.

Бозорлар ва вилоятлараро қатновчи автомашиналарда касаллик туфайли мажбурий сўйилган, ўлган қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг гўшти, калла-поча ва бошқа маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи олиб сотарларни аниқлаш ва уларга нисбатан кескин чоралар кўрилишини бўйича деҳқон бозорларида 41, мол бозорларида 30, ва бошқа савдо мажмуаларида 23, аҳоли яшаш жойларида 38 маротаба профилактик рейдлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди”, – дейилади хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *