“Насаф”дан 5:1 ҳисобида устун келган “Пахтакор” футзал клуби илк бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

Мазкур ўйиндаги ғалаба тошкентликларни олтин медалларга эга чиқишларига сабаб бўларди. Баҳсни ҳужумкор руҳда ўтказган пахтакорчилар кетма-кет голли вазиятлар юзага келтирди. Лекин “Насаф” дарвозасига йўл топа олишмади.

Иккинчи бўлимда “Пахтакор” бирин-кетин яратилган вазиятларни голга айлантирди. Ҳисобни 23-дақиқада Фарҳод Абдумавлоновнинг узатмасидан кейин Дилшод Ирсалиев очди. Голдан руҳланган тошкентликлар тез орада ҳисобни йириклаштиришди.

Акбар Усмонов, Аваз Абдувалиев, Константин Свиридов ва Шерзод Мустафоевлар биттадан тўп киритиб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилишди. йирик ҳисобни таъминлашди. “Насаф” Ҳалимовнинг голи билан жавоб бера олди холос.

Ғалаба эвазига ўз очколарини 119 тага етказиб олган “Пахтакор” футзал клуби илк бор Ўзбекистон чемпионига айланди. Акбар Усмонов 64 та гол билан чемпионат тўпурари бўлди.

Иккинчи ўрин сўнгги турларгача чемпионлик учун курашган АГМК жамоасига насиб этди. Олмалиқликлар 118 очко жамғаришди.

Учинчи ўрин “Ҳуахин” клубига насиб этди. Якунда жиззахликлар 98 очко эгаларига айланишди.

Мавсумнинг энг яхши дарвозабони (Рустам Умаров – АГМК), энг яхши мураббийи (Александр Петров – АГМК), энг фойдали футболчи (Анасхон Раҳматов – АГМК) номинацияларида ҳам ғолиблар аниқланди. Энг яхши футзалчи номи йил сўнггида аниқланади.

“НАСАФ” – “ПАХТАКОР” – 1:5 (0:0)
“Пахтакор”: Элибоев, Жўраев, Абдумавлонов, Свиридов, Фахриддинов.
Захира: Ирсалиев, Одилов, Шавкатов, Усмонов, Абдувалиев, Шобаҳромов, Ражабов, Мустафоев, Иброҳимов, Зоиров.
Голлар: Ҳалимов 35 – Ирсалиев 23, Усмонов 24, Абдувалиев 27, Свиридов 31, Мустафоев 34.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.