«Пахтакор» энди хусусий клуб эмас. Жамоа яна тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилди.

Тошкентнинг «Пахтакор» клубининг 80 фоиз акцияларига эгалик қилган SFI Management Group компанияси акцияларнинг барчасини Тошкент шаҳар ҳокимлигига қайтариб берди. Шу тариқа «Пахтакор»нинг тўлиқ 100 фоиз акцияси ҳокимлик балансида бўлади.

Манбаларга кўра, йил бошидан буён компания «Пахтакор»га ҳомийлик қилмаган. Жамоа шу пайтгача, жумладан Осиё чемпионлар лигасидаги иштирок учун харажатларни кредит эвазига қоплаган.

Эслатиб ўтамиз, миллиардер Алишер Усмонов интервьюларидан бирида SFI Management Group Шодиевлар оиласига тегишли компания экани ҳақида маълум қилганди. Клубга Бобур Шодиев раҳбарлик қилиб келган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.