МЮ» марказий ҳимоячиси Харри Магуайр Англия чемпионатининг 35-тури доирасида бўлиб ўтган «Астон Вилла»га қарши баҳсда жароҳат олди.

«Унинг жароҳати қанчалик жиддий эканини ҳозирча билмаймиз. Магуайр бир рнеча кун давомида машғулотда иштирок эта олмайди. Бу муддат бир неча ҳафтага ҳам чўзилиши мумкин», – деди «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» 26 май куни Европа лигаси финалида «Вильярреал»га қарши баҳс олиб боради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.