Энди карантинга ёпилган ОТМларда ўқув жараёнлари ўқув йили охирига қадар масофавий тарзда ташкил этилади. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълими вазири видео селекторда айтиб ўтди.

Карантин сабабли 14 кунлик онлайн таълим деган тизим бўлмайди. Университет раҳбариятининг тегишли топшириғига биноан олий таълим муассасаси барча талабалари билан ўқуй йили якунига қадар онлайн ёки анъанавий тизимга ўтади.

Маълум бўлишича, эндиликда ҳеч қандай гибрид тизим бўлмайди. Хусусан, гуруҳ ёки факультетлар миқёсида 14 кунлик онлайн таълимга чиқиш йўқолади, бу масалани ОТМ миқёсида ҳал этилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ЎзЖОКУ, Молия институти ва яна бир нечта университетлар йил охиригача онлайн тизимга ўтди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *