Tesla ва SpaceX раҳбари, америкалик миллиардер Илон Маск руҳий касаликка чалинганини тан олди.

NBC телеканалидаги Saturday Night Live сатирик шоусини бошловчиси сифатида юритган бизнесмен Аспергер синдромига чалинганлигини айтди.

Трансляция давомида Маск Dogecoin дунёни эгаллашини башорат қилди. У ушбу рақамли валютани қайтарилмас молиявий восита деб атади. Тадбиркорнинг фикрига кўра, интернет-мем сифатида бошланган нарса ҳақиқатга айланди.

Маълумот ўрнида, Аспергер синдроми – одатда бу аутизм спектри бузилишларига киритилган ривожланишнинг бузилиши. Унинг энг кенг тарқалган аломатлари одатдаги ижтимоий муносабатларни сақлашда катта қийинчиликлар, шунингдек, оғзаки бўлмаган мулоқотни нотўғри тушунишдир.

Эслатиб ўтамиз, Маск аввалроқ ўзининг твитида Dogecoin ҳақида эслатиб ўтган эди. Бу крипто-валюта курсининг 26000 фоизга ўсишига олиб келди. Натижада, Dogecoin олти ой ичида энг яхши инвестияцияга айланди. Бироқ, Маскнинг шоуда айтган сўзларидан сўнг, битта Dogecoin нархи 0,66 доллардан 0,48 долларгача пастлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *