Ўзбек эстрадасининг машҳур санъаткори Алишер Файз май охирида бўлиб ўтиши режалаштирилган концерт дастури номаълум муддатга қолдирилганлигини Instagram саҳифасида маълум қилди.

Қўшиқчининг таъкидлашича, унинг концертининг қолдирилишига пандемия сабаб бўлган.

Ассалому алайкум қадрдонлар сизларга бир янгиликни айтиб ўтмоқчиман. Яъни май ойига белгиланган концерт дастуримиз карантин сабабли номаълум муддатга қолдирилди. Кўриб турганингиздек бутун дунё шу вирус билан курашмоқда.

Харид қилинган чипталар ўз кучида қолади. Тез кунларда концертнинг саналарини маълум қилишга ҳаракат қиламиз.

Сизлардан узр сўримиз шундай қийин вазиятда тўғри тушунасизлар деган умиддаман. Ҳаммангизни кириб келаётган ҳайит айёмлари билан муборакбод этаман”, – дейди Файз.

Маълумот ўрнида, Алишер Турдиев (Файз) 1984 йил 27 январь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. У илк дебютини 2005 йил 15-16 май куни Озодбек Назарбеков концертида “Мени кечир” қўшиғи билан бошлаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *