Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур кўкрак нишони билан республикадаги ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш, ўрмонларни муҳофаза қилиш, сақлаш ва кўпайтириш, улардан оқилона фойдаланган фуқаролар тақдирланади. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифлар (маълумотнома, сўнгги уч йил давомида ўрмончилик соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари акс эттирилган тавсифнома билан бирга) Ўрмон хўжалиги қўмитасига ҳар йили 1 февралга қадар тақдим этилади.

Шунингдек, кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ҳар йили 1 мартга қадар номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва якуний хулосани қабул қилади. Кўкрак нишони ҳар йили 21 март – Халқаро ўрмончилар куни арафасида тантанали тарзда топширилади.

Тақдирларганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида пул мукофоти ёки эсдалик совғалари берилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *