Ўзбекистонда 6 май куни жами 37 158 нафар киши COVID-19’га қарши эмланди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шулардан 23 979 нафари биринчи босқичда, 13 179 нафар фуқаро эса иккинчи босқичда эмланган.

Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши 1 046 668 доза вакцинадан фойдаланилди, уларнинг 45 712 дозаси иккинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда эмланганлар сони салкам 1 миллион 956 кишини ташкил этмоқда.

6 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни

  • Андижон вилояти (8532 доза),
  • Наманган вилояти (5390 доза),
  • Қашқадарё вилояти (3661 доза) банд қилди.

Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони

  • Фарғона вилоятида 129 565 доза,
  • Андижон вилоятида 126 625 доза,
  • Наманган вилоятида 113 950 доза,
  • Самарқанд вилоятида 101 859 дозани ташкил қилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *