Ижтимоий тармоқларда сурхондарёлик аёлнинг ўз қайнакаси томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалган эди. Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати мазкур ҳолат бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, Хандалов Гулмуроднинг уй-жой масаласида Қаюмова Сарвинозга нисбатан содир этган ҳуқуқбузарлиги Денов туман суди томонидан кўриб чиқилди.

Унга кўра, Хандалов Гулмуродга нисбатан Денов туман суди томонидан 2021 йил 7 май кунидаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40 моддаси, 41 моддаси, 52 моддаси 2 қисми, 61-2 модданинг 1 қисми, 200 модда билан айбли деб топилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, томонларнинг уй-жой масаласидаги низоси фуқаролик тартибида ҳал қилиниши тушунтирилгани айтилган хабарда.

Аввалроқ, мазкур воқеа бўйича хабар берган эдик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *