Жорий йилнинг 4  май куни соат 06:20 лар чамасида Қарши-Бешкент-Касби-Косон автомобиль йўлининг 16 километрида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Мазкур йўл транспорт ҳодисасида ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган М.У. воқеа жойида, унинг вояга етмаган қизи, яъни, 2016 йилда туғилган Ф.Ф. олган оғир тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Бундан ташқари машина салонида бўлган ҳайдовчининг турмуш ўртоғи И.У. ва ўғли З.Ф.  турли даражадаги оғир тан жарохатлари билан шифохонага ётқизилган“, – дейди Қашқадарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот гуруҳи раҳбари Жавлон Бахтиев.

Ҳайдовчи ҳали 30 га ҳам кирмаган. Вафот этган қизалоқ эса эндигина 5 ёшни қаршилаган. Аёл ва ўғлининг бундай кўринишдаги ҳалокатдан омон қолиши эса бир мўъжиза эди.

Ҳайдовчи яшаган маҳаллада мазкур йўл транспорт ҳодисаси юзасидан ўтказилган муҳокама йиғилишида аччиқ гаплар ҳам бўлди. Инсон ўлимига сабаб бўлаётган бундай ҳодисаларни келтириб чиқараётган омиллар ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.

Одамларнинг ҳам бу борадаги фикрларига қулоқ тутилди. Ўша мудҳиш кунга гувоҳ йўлда эса машиналар ҳамон ўз манзили томон ошиқмоқда. Кўнгилсиз воқеани эса ҳалокатдан қолган машина синиқлари эслатмаса, деярли ҳеч нарса бўлмагандек“, – дейилади хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *