«Лацио»нинг собиқ футболчиси Паоло Ди Канио «Рома»га Янги мавсумдан бошалб бош мураббийи этиб тайинланган Жозе Моуриньюни танқид қилди.

«Тушундимки, клубга катта ном керак эди, аммо бу ўз фаолиятини аллақачон якунлаган футболчи билан шартнома имзолашга ўхшайди. Моуринью тўрт йил ичида уч марта ишдан бўшатилди. Унинг жамоалари ҳаттоки футбол ҳам ўйнашмайди, бу футболга қарши кураш.

Эҳтимол, бир нечта ёрқин матбуот анжуманлари, жанжалли баёнотлар бўлиши мумкин, у театр ташкил қилишни яхши кўради, аммо жамоани қайта қуриш учун бу энг ёмон вариант» – деди Ди Канио.

«Лацио»да тўп сурган Ди Канио ҳозирда Sky Sport Italiaда мутахассис бўлиб ишлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *