Хонанда Дилфуза Исмоилова устози Юлдуз Усмонова билан нима сабаб ўрталарида совуқчилик тушганини гапириб берди

«Ҳозир Юлдуз опам билан муносабатимиз яхши эмас. Салом-алигимиз бор, лекин дардлашмаймиз. Юлдуз опамнинг шундай характери борки, ишонувчан. Мен уларга айтардим, ҳеч қачон бировнинг гапига ишонманг, деб. Одам кўзи билан кўриши, қулоғи билан эшитиши керак. Мен, масалан, биров менга бировни гапириб келса, ишонмайман. У одамни ҳурмат ҳам қилмайман, бор, дейман. Инсон ўзига, ақлига, қулоғига, кўзига ишонганидан кейин гапириши керак. У унақа дебди, бу бунақа дебди, деган гапларга ишониб қоладиган одатлари бор эди. Унақа бўлиши керак эмас. Юлдуз опа жуда ишонувчан, шунинг учун уларга ишонманг ҳеч кимга, дегим келади. Инсоннинг ичини билиш жуда қийин. Тоза дўст топиш жуда қийин. Олдиларига ким қанақа ниятда келади, Худо билади. Бизга ҳамманинг ҳаваси келарди. Гадонинг душмани гадо бўлади. Мен ҳақимда санъаткорлар уларга нима деяётганини ўз қулоғим билан эшитганман. Вақти келади, ҳали яна дардлашиб ўтирамиз. Ўшанда уларга айтадиган гапларим бор. Мен уларга фақат яхшилик тилайман. Чунки бундай инсонлар бошқа туғилиши қийина» — дейди Дилфуза Исмоилова.

Бир қатор кинолардаги ажойиб роллари орқали мухлислар эътиборни қозонга Дилфуза Исмоилова айни вақтда қўшиқлар яратиб келмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *