Бугун Болгария пойтахти София шаҳрида спорт курашлари бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи энг охирги – жаҳон лицензион турнирининда беллашувлар ўтказилади.

Бугунги дастурдан эркин кураш бўйича медаллар учун беллашувлар, аёллар курашида эса саралаш бахслари ўрин олган. Бугун аёллар кураши терма жамоамизнинг олти нафар вакиласи лицензиялар учун курашга киришади. Ўзбекистон аёллар кураши тарихида ҳали ҳеч бир спортчимизга Олимпиадага бориш насиб этмаган.

Афсуски, кеча эркин курашчимиз Ильяс Бекбулатов керакли вазнни қила олмагани сабабли мусобақадан четлатилди ва энди -65 кг вазнда ўзбекистонлик курашчилардан ҳеч ким Токиога бормайди. Жуда аламли ҳолат. Бу курашчимиздан Олимпиадада медаль кутаётган эдик. Энг оғир вазнли курашчимиз Дилмуҳаммад Нурмуҳаммедов эса квалификация баҳсида австралиялик Парам Пал Сингҳадан 10-0 ҳисобида устун келди, лекин чорак финалда венгриялик рақибига ютқазиб қўйди.

Аёллар кураши

1/8 финал. 50 кг: Даулетбике Яхшимуратова – Талиа Малкуи Пече (Перу)

Квалификация. 53 кг: Шоҳида Аҳмедова – Анника Вендле (Германия)

Квалификация. 57 кг: Севара Ешмуратова – Франческа Инделикато (Италия)

1/8 финал. 62 кг: Набира Есенбаева – Вераника Иванова (Беларусь)

1/8 финал. 68 кг: Светлана Окназарова – Луз Клара Васкез (Аргентина)

Квалификация. 76 кг: Шаҳрибону Эллиева – Жоржина Нелторпе (Буюк Британия)

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *