Футбол тарихида энг омадсиз футболчи сифатида танилган, доим 3 рақам остида ўйнаган ва ҳозирда 600 фунт билан қолган. Умуман олганда ЖЧ-2010 кўрганлар албатта бу футболчини танишади. Хуллас бугунги мақоламиз қаҳрамони Асамоа Гьян ҳақида…

Энг қашшоқ давлатдан чиққан миллионер – Асамоа Гьян фаолияти ҳақида

Асамоа Гьян –  1985 йил 22 ноябрда Ганада туғилган, профессионал фаолиятини 2003 йилда Гананинг “Либерти” клубида бошлаган ва ўша ердан бошлаб ўзининг голеадорлик ҳислатларини намоён қила бошлаган 16 та ўйин 11 та гол.

Асамоа рақиб дарвозаларига кўп гол ура бошлаганини пайқаган Италиянинг “Удинезе” клуби унга қизиқиб қолади ва шу мавсумнинг ўзидаёқ футболчи билан шартнома имзолайди.

Гьян ўйлаб ҳам ўтирмасдан Италияга кўчиб ўтди ва афсуски, бу клубда асосий таркибда ўрнини топа олмади ва иккинчи йилни “Б” Сериянинг “Модена” жамоасида ижарада ўтказди, ижарадан қайтгач, доимий равишда “Удинезе” нинг асосий таркибида ўйнади.

2007 йил январь ойида ганалик ҳужумчига “Локомотив” қизиқиш билдиради ва 10,5 миллион долларга ўтиши тўғрисида келишувга эришилади, аммо кейинчалик “Удинезе” раҳбарияти ушбу трансфердан бош тортган.

Қимматга тушган жароҳат

Asamoah Gyan verso la Cina, l'ex Udinese guadagnerà più di Yaya Touré! | Alfredo Pedullà

“Локомотив”га ўтмаган Гьян 2007 йил Фабио Квальярелла билан бирга “Удинезе” билан 5 йиллик шартнома имзолади, унга кўра у 2012 йил 30 июнгача “Удинезе”да қолиши керак эди.

Бироқ Асамоа 2008 йилда жароҳат олди ва шу йилнинг январидан бошлаб бирорта ҳам учрашувда майдонга тушмади. Умуман олганда, 2007/08 йилги мавсумда Гьян 13та ўйин ўтказиб, 4та гол урди. Табиийки унинг бу кўрсаткичи раҳбарият ва мураббийга ёқмади, натижада унга чиқиш эшиклари кўрсатилди.

Францияда “қайта туғилиб”, Англияни портлатган Гьян

Асамоа 2008 йил 11 июлда Франциянинг “Ренн” клуби билан 4 йиллик шартнома имзолади. У ўзининг дебютини 2008 йил 9 августда “Марсел” га қарши ўйинда ўтказган.

Янги жамоа либосида дебют голини 20 декабрда “Лориент» дарвозасига киритган. Шу мавсумда “Ренн” чемпионатни еттинчи ўринда якунлади. Гьян “Ренн”да кейинги мавсумда 29 ўйинда 13 та гол урганидан сўнг, Асамоа клубнинг энг яхши тўпурарига айланди. Афсуски, жамоа тўққизинчи ўринни эгаллади.

Унинг ушбу ҳаракатларини юқори баҳолаган Англиянинг “Сандерленд” клуби 2010 йил 31 августда Гьянни 16 миллион евро эвазига Англиянинг “Сандерленд” жамоасига кўчиб ўтди.

Премьер-лигада “Уиган Атлетик” га қарши ўйин дебют учрашуви бўлди. Кейинчалик, 6 ноябрь куни у “Сток Сити” га қарши ўйинда дубль қайд этди (2: 0 ҳисобидаги ғалаба), кейин 9 ноябрь куни “Тоттенхем”га қарши ўйинда ҳисобни тенглаштирди ва клубнинг дуранг ўйнашига ёрдам берди.

14 ноябрь куни эса “Стемфорд Бриж”да “Челси”га қарши учрашувда гол уриб жамоасининг ғалабасига ҳиссасини қўшди. Учрашув 3:0 ҳисобида “қора мушуклар” нинг ғалабаси билан якунланди. Асамоа “Сандерленд” таркибида 37 учрашув ўтказиб, 11 та гол урди.

Гана ва Гьяннинг трагедияси

ЖЧ-2010 барчани бирдек ёдида қолган бўлса ажаб эмас.  Ўша вақтда  Африка қитъасидан Гана яққол ажралиб турган эди ва улар “Африка умиди” дейилар эди.

Таркибида кўплаб юлдузларни тўплаган терма жамоа  энг яхши футболчи ҳисобланган Майкл Эссьенсиз ҳам жуда яхши ўйин кўрсатди. Гана гуруҳида Германия, Сербия ва Австралия терма жамоалари бор эди. Ҳамма кейинги босқичга Сербия ва Германия чиқади деб турган бир вақтда Гана ҳаммани лол қолдирди.

Сербия билан бўлган қийин ўйинда Принс-Боатенг ишлаган пеналтини Гьян муваффақиятли амалга оширди ва ЖЧни омадли бошлаб олди. Гана бу ғалаба тасодиф эмаслигини иккинчи ўйинда ҳам исботлади.

Гана барча кутган ўйинни кўрсатди ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан доминатлик қилди, натижада дарвозабоннинг хатосидан кейин гол ўтказиб юборди. Бироқ 3 рақамли ҳужумчи барчани яна тинчлантирди ва Гана бу мусобақага “мороженное ейишга” келмаганини исботлади.

АҚШ билан ўйинда эса Гана шунчаки ўйиндан завқ олиб ўйнади ва 1-2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Уругвай билан ўйинга келсак. Икки терма жамоа шедевр голларни аввалига Мунтаринг узоқ масофадан берган зарбаси гол бўлган бўлса. Форлан жарима зарбасидан шунчаки даҳшат гол урди. Хуллас қўшимча дақиқаларнинг сўнгги сонияларида Гана пенальтилар сериясидан қочиш учун сўнгги имкониятга эга эди.

Улар   жарима зарбаси олиш ҳуқуқига эга бўлишди. Муслера тўпга чиқишда хато қилди ва жарима майдончаси ичида ганаликлар устунлик қилди биринчи зарбадан сўнг, Суарес тўпни оёғи билан чизиқдан чиқариб юборди, аммо охирги зарбани қайтаришга бўйи пастлик қилди  Суарес инстинктив равишда тўпни қўли билан дарвозадан чиқариб юборди. Ҳакам воқеани кўрди ва зудлик билан Луисни майдондан четлатди ва пенальти белгилади ва…

Гьяннинг ушбу хатоси унга қимматга тушди, у ЖЧ-2010дан кейин қаттиқ стрессга тушди ва ҳаттоки футболни тарк этишга ҳам қарор қилган эди… Унинг қариндошларининг ҳаёти эса хавф остида қолганди. Тўғриси одамни йиғлагиси келади…

Гьян 10 йил ўтгач ушбу қимматга тушган хатоси ҳақида шундай деди:

Бу хатони ҳеч қачон унутумайман. Мен бутун Африка қитъаси учун хурсандчилик олиб келмоқчи эдим. Бироқ афсуски қўлимдан келмади…

Жаҳон чемпионатидан кейинги Гьян…

2011 йилда Гьян “Ал-Айн” клубига ижарага берилди ва 2012 йил июлда “Ал-Айн” клуби ганалик футболчини трансфер ҳуқуқини “Сандерленд”дан сотиб олди.

Стив Брюс шундай дейди: “Асамоа 48 соат олдин менинг офисимда бўлган ва унинг кетиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтган. У менинг қўлимни сиқиб, “Сандерленд” да қолишини айтди.

Лекин 48 соатдан кейин у БААга жўнаб кетди. Унинг хатти-ҳаракатлари тўғрисида одамлар ўз хулосаларини қилдилар. У қандай қилиб дунёнинг бошқа томонида ўйнаш учун сайёранинг энг яхши лигасини тарк этиши мумкинлигини тушунмайман”.

“Менинг юрагим “Ал-Айн” билан боғлиқ. “Вест Хем” менга таклиф қилди, аммо қарорни “Ал-Айн» қабул қилиши керак. Клуб билан шартномам бор ва бор эътиборимни ишимга қаратганман”, – деган эди Асамоа Гян

“Ал-Айн” клубида фаолияти яхши даражада фаолият олиб борди. Ушбу жамоа таркибида тўрт мавсум ҳаракат қилди ва 124 учрашувда 128 та гол урди.

2015 йил 7 июлда Гьян “Ал-Айн”дан “Шанхай Теллайс”га кўчиб ўтди. Хитой жамоасида 29 ёшли ганалик ҳафтасига 227 минг фунт ишлаб топди. Ушбу кўрсаткич бўйича дунёда 7 ўринни эгаллаган эди.

“Шанхай Теллаис” клубида икки мавсум ҳаракат қилди. Лекин жуда ҳам кам ўйин амалиётига эга бўлди. “Шанхай” таркибида 20 учрашувда ҳаракат қилди ва 8 бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришди. “Шанхай” таркибида фаолиятидаги энг ёмон мавсумлари бўлиб қолди. Чунки бу клубда энг кам ўйин амалиётига эга бўлди.

Асамоа 2017 йилнинг 5 июлида Туркиянинг “Кайсериспор” жамоасига ўтди. Туркия клуби футболчи билан икки йилга, агар яхши ҳаракат қилса яна битта мавсумга узайтириш имконияти билан шартнома имзолади. “Кейсериспор” таркибида 34 баҳсда майдонга тушди ва 9 та голга муаллифлик қилди ҳолос.

 Шахсий хаётидан парча

Асамоа 2011 йилдан доим юқори маош олувчи топ-10 футболчилар қаторида бўлган. У пулларини кўп қисмини ҳайрия ишларига сарфлаган. Болаларни ўқитиш, қийин аҳволдаги оилаларга озиқ-овқат етказиб бериб турган.

Бундан ташқари Асамоанинг ғалати фели бор эди у жуда ҳам катта аквариумда йирик ҳайвон боқишга қизиқар эди. шу ҳайвоннинг ўзига 100 минг доллар сарфлаган.

Афсуски, Ободеде номли ҳайвон ўлиб қолади, шундан кейин эса Асамоанинг ишлари ўхшамай қолади. Пулларини ҳавога сўвуришни бошлайди.

У яна ҳам пулларини кўпайтириш учун авиакомпания сотиб олади. Лекин ҳали-хануз бу соҳада ҳам ишлари юришмаган. Пухта тузилмаган режаларининг орқасидан миллионларидан асар ҳам қолмай, бор-йўғи 600 фунт стерлинг қолган холос.

 Қизиқарли статистикалари

Асамоа 2003 йилнинг ноябирда, яъни 17 ёшида Сомалига қарши Гана таркибидаги биринчи голини урди. Ушбу ўйиндан сўнг Гана тарихида гол урган энг ёш футболчига айланди.

У Гана терма жамоаси таркибида 2004 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этди. Якунда  «В» гуруҳида 3-ўринни эгаллади.

2006 йили у Гана таркибида Жаҳон чемпионатида қатнашди. Кейинчалик Кёлндаги «Рян Энержи» стадионида бўлиб ўтган Чехияга қарши ўйинда 68 сонияда гол урди ва ушбу чемпионатнинг энг тезкор голи муаллифига айланди.

2008 йил январь ойида, Африка миллатлар кубоги пайтида, Намибия устидан 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, танқидлар таъсирида Асамоа ва унинг укаси Буффур миллий жамоани тарк этишга қарор қилишди.

2010 йилги Африка миллатлар кубогида Гян терма жамоанинг мусобақада критган тўртта голидан учтасига муаллифлик қилди. Гана терма жамоаси ушбу турнирда Миср терма жамоасига мағлуб бўлиб, иккинчи ўринни эгаллади.

2010 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидаги биринчи ўйинда Гян пенальтидан Сербияга гол урди ва якунда ғалаба қозонишди(1:0). Иккинчи ўйин Австралияга қарши бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда ҳам Асамоа яна гол урди.

1\8 финалда Америка Қўшма Штатларига қарши Гян қўшимча дақиқаларда ғалаба тўпини киритди. Гана жаҳон чемпионати тарихида Камерун ва Сенегални сўнг, чорак финалга чиққан Африканинг учинчи давлатига айланди. Чорак финалда Уругвай терма жамоасига қарши баҳс олиб боришди. Асосий дақиқа 1:1 ҳисоби билан тугади. Қўшимча дақиқаларда Гана терма жамоасининг фойдасига пеналти белгиланди, афсуски Асамоа ундан фойдалана олмади ва якунда пенальтилар серияси бўлиб ўтди. Пенальтилар сериясида Гана 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Асамоа 2019 йилги Африка миллатлар кубоги тугагандан сўнг, терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Маълумот учун, Асамоа клублардаги фаолияти давомида 410 учрашув ўтказиб, 218 голга муаллифлик қилган.

Жаҳон чемпионатларидаги голлар сони бўйича Гана терма жамоасининг рекордчиси: 6 та гол.

Гана тарихида ўйинлар бўйича рекордчи: 108 учрашув.

Гананинг энг яхши тўпурари: 51 та гол.

Гана терма жамоаси учун муваффақиятли ўтган Жаҳон кубогидан сўнг, Асамоа «Олтин тўп»га номзод бўлди.

 

                                                            Иброҳим Усмонов

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *