Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси ташаббуси билан бир қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида 3-7 май кунлари ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа-ҳафталиги давом этмоқда.

Маълумки, Ўзбекистонда ёш истеъдодлиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг маҳоратини юзага чиқариш юзасидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур медиа-ҳафталикда ҳам ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Кечки дастур бўйича соат 18:00 да Кинематография агентлигининг ёш киноижодкорларини тақдирлаш, питчинг жараёнида танлаб олинган ва “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган ёшлар учун фильмлар яратиш бўйича грантларни тақдим этиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов сўзга чиқишди. Ёшларни қўллаб-қувватлаб, келгуси ишларига катта муваффақиятлар билдирилди.

Бу йили иккинчи маротаба ўтказилаётган “Дебют” қисқа метражли фильмлар фестивалида ёш режиссёрларнинг фильмлари грант асосида суратга олинади.

Унда 100 га яқин топширилган сценарийлардан 40 таси саралаб олинган ва қайта ишлашга топширилган эди. Бугунги грантларни тақдим этиш маросимида сценарийларни энг охирги вариантлари қабул қилиниб, 15 та энг сара ғолибларга махсус сертификатлар тақдим этилди.

Effect.uz мухбирлари шундай махсус сертификат олган сценаристлардан интервью олди.

Жуда хурсдандман. Албатта сараланган сценарийларни ичида мени ижодим ҳам бўлишини кутгандим. Сабаби бу сценарий жамиятимизда бўлиб ўтган воқеалар асосида ёзилган. Бу ижодим ҳар бир инсоннинг бошидан ўтган бўлиб, болалик даврларида ва мактабда ўқиган пайтларини беихтиёр эслаб ўтишади.

Ҳозир сценарий ҳақида тўлиқ маълумот беролмайман, чунки суратга олинмаган сценарийни айтиб бўлмайди. Тайёр бўлганидан кейин томошабинларнинг ўзлари баҳо беришади”,- деди “Ҳамроҳ” кинолойиҳаси сценаристи.

“Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа-ҳафталигида “Девор” номли сценарийси билан қатнашган ва сертификат билан тақдирланган Сардор Маҳмудов ҳам ўзининг сценарийси ҳақида гапирди.

Янги Ўзбекистон бу менимча муносабат бўлса керак, чунки ҳозирги кунда бўлаётган воқеалардан кейин инсонларда адолат, ҳақиқатга ишонч сусайган эди.

Лекин ҳозирги кунда давлатимизда ҳар хил тадбирлар, инсонларни ҳақиқатни гапира олишларига, кўрсата олишларига имкониятлар жуда кенг олиб борилмоқда. “Янги Ўзбекистон”да фуқаролар қўрқмасдан ҳамма нарсани очиқ ойдин гапириш деганидир мени фикримча.

Дадам менга шундай деганлар,-“Инсон ҳамма қийинчиликларни пасткашликларни кўриб, ҳулоса қилиб яшаса ўйлаган нийятларига эришади”. Шундай қийинчиликлар кучли шахсларни яратади, кучли шахслар эса яхши даврларни яратади.

Инсон ҳаракат қилиб, орзуси йўлида ҳаракат қилса, барча уринишлари зоя кетмайди. Энг аввало инсонда ўзига ишонч бўлиши керак, шунда “Янги Ўзбекистон”нинг бир бўғини бўла олади.

“Янги Ўзбекистон” ўзбек киносига ҳам тасир қилади лекин қайси тарфгалиги ижодкорга боғлиқ. Сабаби ижодкор ҳамма жой цензура, хоҳлаган кинони ололмайман деб ҳаракатдан тўхтаса, давлатимизнинг шунча ҳаракатлари ҳам унга фойда бермайди.

Сценарийга тўхталиб ўтсам, Бу сценарий футбол ҳақида бўлиб уни ёзишдан мақсад, кўпроқ ёш болаларга мотивация бериш.

Унда ёш бола яхши футболчи бўлиш учун тинмай ҳаракат қилади. Бундан ташқари кўп қаршиликларга, коррупцион ҳолатларга дуч келади.

Бу сценарийда ўзбек футболидаги ҳамма воқеалар, яъни яхши ва коррупцион ҳолатларнинг қарама қаршилиги бор.

Доим ижобий ҳолатлар бўлаверса унда ҳаётни қизиғи қолмайди. Қийин даврларни бошдан кечириб, доим интилиб яшаса орзулар амалга ошиши мумкинлиги ёритилади бу асарда.

Лекин бу асарда ўзбек футболини қоралаш эмас, бошида озгина танқид қилиб ўтилади. Бу танқидни ким қандай қабул қилса ўзларига ҳавола.

Ҳамма ҳар хил ҳаракат қилади. Кимдир ўзини кучи билан ҳаракат қилса, кимдир пул билан  эришмоқчи бўлади. Инсон ўзига ишонса албатта ҳамма соҳада етук шахсга айланади.

Бу сценарийни суратга олиш учун жуда кўплаб инсонлар ҳаракат қилади. Катта маблағ сарфланади. Ҳудо хоҳласа “Йил сарҳисоби”гача премьера қиламиз деган умиддамиз. Менимча бу сценарийимни суратга олишда тўсиққа учрамасам керак.

Ҳаётимда кўплаб тўсиқларга учраганман, лекин мени табиатим шунақаки, нимагадир интилсам тўсиқ бўлса орқага қайтмайман.

Курашаман, ҳаракат қиламан, агар курашмасдан, интилмасдан ортга қайтсам, бу ҳаётда яшашни қизиғи қолмайди. Мен кинойимга машхур актёрларни олиш ниятим йўқ, чунки мени сценарийимда бош қаҳрамон 16 ёшли бола бўлади.

Мен деярли ҳамма персонажларни ёшлардан янги юлдузлардан фойдаланишим мумкин. Бош қахрамонни танлашда ростдан ҳам қийн даврларни яъни футболчи бўлиш учун чин дилдан ҳаракат қилган ёш иқтидорли боладан фойдаланаман. Доим шуғилланадиган футбол билан яшайдиган спортсмен боллардан саралаб оламан.

Бундан ташқари мен роль учун кастинг эълон қилганман. Бу кастингда ҳамма қатнашиши мумкин, у қаерданлиги қизиқ эмас мени сценарийимни маромига келтириб ўйнай олиши, ёшларга ўрнак бўла олиши керак.

Мени ёшларимизга қанақадир озгина мотивация бера олсам, ўз мақсадлари йўлида ишонч билан ҳаракат қилишларига туртки бўла олсам шунда мақсадимга эришган бўламан”, – дейди Сардор Маҳмудов.

Шундан сўнг, ёш кинорежиссёр Маҳлиё Асқаралиеванинг “Галдир” (“Лола, қуёш ва мен”) қисқа метражли фильми премьера қилинди. Мазкур фильм агентлик буюртмасига биноан “Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК томонидан суратга олинган.

Сценарий муаллифи Ҳуснулло Жомонқулов, ғоя муаллифи ва постановкачи режиссёр Маҳлиё Асқаралиева, постановкачи операторлар Истеъдод Усмонов, Сардор Анваров либослар бўйича рассом Феруза Ғиёсова, картина директори Маҳмудали Гусейинов.

Кинокартина психологик драма жанрида бўлиб, Офтоб исмли дизайнер қизнинг ҳаётида юз берган қизиқарли воқеалар ҳақида ҳикоя қилинади. Премьерага фильм ижодкорлари ҳам таклиф этилган.

Премьерадан сўнг, таниқли эстрада ва кино юлдузлари иштирокида рамзий “қизил йўлакча” ҳамда шоу-концерт дастури ўтказилди. Ёш журналистлар, киноижодкорлар ва меҳмонлар билан фотосессиялар, интервьюлар ва байрамона шукуҳдаги суҳбатлар ташкил этилди.

Маълумот учун, ушбу 15 сценарийни сурьатга олиш учун давлат ҳиcобидаy 5 миллиард сўм ажратилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *