Андижон вилояти Асака туманида Ички ишлар бошқармаси ходимлари аёлни 9 ёшли қизни ўлдирганликни тан олишга мажбурлагани ҳақида хабарлар маълум қилинган эди. Мазкур ҳолатга Андижон вилоят ИИБ мазкур хабарларга изоҳ берди.

Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 5 майдаги ҳукмида баён этилган, судланувчи аёл А.Ҳ.нинг вилоят ИИБ ходимлари руҳий ва жисмоний тазйиқлар остида сўроқ қилгани ҳақидаги кўрсатмаси Ички ишлар вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.

«Вазиятга тўлиқ, холис ҳуқуқий баҳо берилганидан сўнг натижалари жамоатчиликка эълон қилинади» – дейилади бошқарма хабарида.

Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, аёл 9 ёшли Қ.И.ни ўзининг ўғрилик жиноятини яшириш мақсадида танасининг турли жойларига 17 марта пичоқ уриб ўлдирганликда айбланган. Бироқ суд-тиббий экспертизасининг хулосасида марҳума Қ.И.нинг ўлими 17 та санчилган-кесилган жароҳатлар натижасида ўткир ички ва ташқи қон кетишидан юз бергани, унга ўлимидан аввал жинсий зўравонлик ишлатилгани, жинсий аъзоларидан сперматозоидлар аниқлангани кўрсатилган.

А.Ҳ. дастлабки тергов ва судда айбига иқрорлик билдирмасдан, марҳума Қ.И.нинг қасддан ўлдирилиши ва ўғрилик жиноятларга алоқаси йўқлигини, марҳумадан сперматозоидлар аниқланганини, шу боис жиноятни эркак киши содир қилгани аниқ эканини, ноҳақдан айбланаётганини кўрсатган. Дастлабки терговда унга нисбатан ушлаб туриш мажбурлов чораси қўлланилиб, У.К., С.Ж. ва бошқа ИИБ ходимлари руҳий ва жисмоний тазйиқлар остида сўроқ қилганини, қийноқларга чидай олмай, Қ.И.ни қасддан ўлдирганига иқрор бўлишга мажбур бўлгани ҳақида кўрсатма берган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *