Бугун Effect.uz журналисти, жонкуяр ходимимиз Аброр Поёнов 20 ёшни қаршилади.

Қайд этиш жоизки, Аброр Поёнов бугунга қадар Effect.uz интернет нашрида кўплаб танқидий ва таҳлилий мақолалари ва хабарлари билан танилган.

Туғулган куни муносабат билан Аброр Поёновни сайтимиз ходимлари ҳамда муштарийлари номидан чин кўнгилдан табриклаб қоламиз, унга яратгандан сиҳат-саломатлик ва абадий бахт тилаймиз.

Ҳаёт йўлларида ҳамиша зафарлар ёр бўлишини, халқ хизматидаги етук журналистардан бирига айланишини ҳамда ота-онаси орзусидаги фарзанд бўлишини пок қалбимиздаги ният ила сўраб қоламиз.

Туғилган кунингиз билан муборакбод этамиз! Ажойиб бахт, абадий ёшлик ва гўзаллик, чексиз қувонч, мехр-оқибат, кўтаринки кайфият хамрох бўлсин!

Соғлик-саломатлик, доимий фаоллик ва изчиллик, ўз қадрини биладиган ва мисли кўрилмаган ижобий натижаларга эришиш бахти насиб этсин! Сиз қўл урган барча хайрли ишлар муваффаққият чўққиларини забт этсин, яхши кайфият хеч қачон Сизни тарк этмасин!“, – дея ҳурмат билан Effect.uz ижодий жамоаси.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *