Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимининг ўз жонига қасд қилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Сурхондарё вилоят прокуратураси мазкур хабарлар бўйича расмий маълумот берди.

Аниқланишича, 2021 йил 03 май куни соат 08-00 ларда Жарқўрғон тумани, «Марказий Сурхон» маҳалласида яшаган, Р.С. яшаш уйи ёнида жойлашган молхонаси шифтига хўжалик арқонидан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган.

Қумқўрғон туман суд-тиббиёт экспертизаси бўлимининг дастлабки маълумотномасида марҳум Р.С. нинг ўлимига «юқори нафас йўлларининг сиқилиши, механик асфикция, сиртмоққа осилиш» каби тан жароҳатлар сабаб бўлганлиги, унинг баданида бошқа тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги кўрсатилган.

Марҳум Р. С. 1975 йилда Жарқўрғон туманида туғилган, муқаддам Қумқўрғон туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган билдиргиси асосида 2021 йилнинг январь ойида ички ишлар органларидан бўшатилган.

Марҳум Р.С.нинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан Жарқўрғон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган хабарда.

Аввалроқ, Хоразмда 19 ёшли ҳомиладор келин эрининг яқинлари томонидан калтакланганидан сўнг ўзини осиб ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *