Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 7-тур баҳслари давом эттирилади. Кун давомида миллий чемпионат мухлислари 3 та учрашувни томоша қилиш имконига эга.

“Машъал” ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилади. Водий дербисида “Андижон” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўзаро куч синашади. Ҳар икки ўйин 17:00 да бошланади.

Куннинг сўнгги қарама-қаршилиги Бекободда “Металлург” ҳамда “Сўғдиёна” жамоалари ўртасида кечади. Ушбу баҳс 19:00 да старт олиши белгиланган.

Маълумот учун “Пахтакор” 5 ўйиндан сўнг 15 очко билан биринчи, “Сўғдиёна” эса 6 ўйинда 12 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда боряпти.

Ўйинлардаги вазиятларни Effectuzsport телеграм канали орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *