Ўзбекистон Россия билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантирмоқда холос, ваҳимага ўрин йўқ, деб расмий баёнот берди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги.

Икки давлат мудофаа вазирликлари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг мантиқий давомидир.

Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг Ўзбекистон Республикаси учун турли оқибатлари тўғрисидаги бир ёқлама мулоҳазалар асоссиздир”, – дейилган расмий баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойининг охирида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Шойгунинг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилган эди. Ушбу ташрифдан сўнг ижтимоий тармоқларда турли асоссиз миш-мишлар тарқала бошлаган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *