Хонанда Райҳон Dj Piligrim билан бўлган муносабати яхшиланганини хабар берди. Dj Piligrim Райҳонга «Муҳабба» қўшиғига муаллифлик ҳуқуқи ҳамда сарфланган пулларни қайтариб берган.

«Эсингизда бўлса Dj Piligrim билан ўртамизда бўлган бир воқеани сизларга айтиб берган эдим. Аллоҳга шукур бу тушунмовчиликлар ортда қолди. Куни кеча у қўшиқ ҳуқуқларини менга ўтказиш учун мен сарфлаган пулларни ва қўшиқ учун махсус сертификатни менга топширди. Албатта, мен қўшиқдан фойдаланмайман ва уни муаллифга қайтиб бериш тўғри бўлади деб ҳисоблайман. Мен учун энг муҳими, можаро ҳал қилиниши ва тинчлик ўрнатилиши! Ўз навбатида, унга фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман» – деб ёзиб қолдирди Instagram саҳифасида Райҳон.

Маълумот учун, Dj Piligrim ва Райҳон ўртасидаги муносабатлари бузилган, ҳаттоки, Райҳон  Youtube ижтимоий тармоғида Dj Piligrim ҳақидаги гаплари учун Учтепа тумани Ички Ишлар Бўлимига келиб кетиши ҳақида ҳам хабар берилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *