«Манчестер Сити» 140 ёшдан ошган, аммо клубнинг замонавий тарихи 2008 йилда, яъни Шайх Мансур Яқин Шарқдаги нефть пулларини Манчестерга олиб келганда бошланган.

Ўша пайтларда «шаҳарликлар» сафида умуман бошқача одамлар ўйнашарди, масалан, уэлслик ва ҳақиқий жангчи Крейг Беллами.

Замонавий даврдаги биринчи кубок. «Ман Сити» 2011 йилда Англия кубоги финалида «Сток Сити» ни минимал ҳисобда мағлуб этган эди. Кубок билан ўша пайтдаги клубнинг энг яхши тўпурари бўлган Карлос Тевес.

2013 йилга келиб, «Сити» Чемпионлар Лигасини Премер-лигадагидек тўсатдан ютиб бўлмаслигини тушунди. Жамоа биринчи марта гуруҳдан чиқди, аммо 1/8 финалда «Барселона»га ютқазиб, мусобақадан чиқиб кетди.

2014 йилда «Сити» ўзини Премер-лиганинг доминант клуби сифатида кўрсатди.

Чемпионлар Лигаси 2015/16 мавсум, клубни ҳали ҳам Мануэл Пеллегрини бошқарар эди ва муваффақиятга имкон қадар яқин кўринган . Аммо, ярим финалда «Ман Сити» Бейл ва Роналду билан энг яхши «Реал» га имкониятни бой бериб қўйди.

2016 йил ёзида Пеп Гвардиола Манчестерга келди. Гвардиоланинг дебют учрашуви «Сандерленд»га қарши учрашув билан бошланди .

 

Мухлислар янги мураббийни илиқ кутиб олишди, натижада Гвардиола ўзини уйдагидек ҳис қилади.

Пепнинг Премер-лигадаги биринчи чемпионилигини 2018 йилда қўлга киритди.

«Шаҳарликлар» тарихидаги энг драматик лаҳза бу – Чемпионлар Лигаси 2018/19 мавсумида аллақачон «Тоттенхем» устидан қозонилган ғалаба ва Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқишни нишонлаётган Гвардиола орзулари эди… Лекин бир неча сония ичида VAR голни бекор қилиши билан барча орзулар бекор бўлганди.

Янги қайғу – Чемпионлар Лигаси 2019/2020 йилги мавсумда «Лион»дан плей-оффда мағлуб бўлишди.

«Ман Сити» Чемпионлар Лигаси 2020/2021 йил ярим финалида ПСЖни мағлуб этди! Бу «шаҳарликлар»нинг мазкур мусобақадаги энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади. Чемпионлар Лигаси 2020/2021 йилги финалида «Ман Сити» ўйнайди ва ўз учун янги тарих ярата оладими ёки йўқми? Буни якунда билиб оламиз.

                                                                                                                                                                                                                                                   

Умуров Беруншоҳ

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *