Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан танишиш мақсадида жорий йилнинг 4 май куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати маълум қилди.

Маданият вазири Озодбек Назарбеков дастлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида бўлди.

Институт филиалининг 300 ўринли ётоқхонаси лойиҳаси билан танишди ҳамда унга қўшимча сифатида ўзининг таклиф ва хулосаларини билдирди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари М.Жуманов ва Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Қ.Турдиевлар қатнашдилар.

Маълумот учун, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ташриф давомида Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида ҳам бўлган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *