Манчестер шаҳридаги “Этиҳад” ўйингоҳида ЕЧЛ ярим финали доирасидан ўрин олган “Манчестер Сити” ва ПСЖ жамоалари ўртасидаги иккинчи учрашув ўтказилди.

Гвардиола мураббийлигидаги манчестерликлар дастлабкии учрашувда Почеттино жамоасини 2:1 ҳисобида таслим этганди.

Қорли майдонда бошланган учрашувда парижликлар Килиан Мбаппесиз ҳаракат қилишди. Бу, албатта ўз таъсирини кўрсатди. Маҳрезнинг дубли “Ман Сити”га ўз тарихида илк бор турнирнинг финалига чиқиши учун етарли бўлди. Меҳмонлар бирорта аниқ зарба бера олишмади ва учрашув 2:0 ҳисобида якунланди.

Анхел Ди Мария Кайл Уокерга қилган харакати сабабли қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Неймарнинг фаоллиги ҳам “Шаҳарликлар”нинг ҳимоясидан нарига ўтмади. Мбаппесиз Неймар қорли майдонда ҳеч нарса қила олмади

Ўз навбатида Хосеп Гвардиола Маурисио Почеттинодан аламини олди. “Тоттенҳем” билан ўйин ёдингизда бўлса керак. “Манчестер Сити” илк бор финалда. Мураббий бу турнирни икки маротаба юта олган.

Бироқ навбатдаги финалчи жамоа унинг жамоасидан Англия Лига кубогини тортиб олган ва ўтган мавсум ЕЧЛ финалини бой берган Томас Тухель ёки ЕЧЛда кетма-кет уч марта ғолиб бўлган ва Гвардиола фаолиятидаги энг ашаддий рақиби бўлмиш “Реал” устози Зинедин Зидан бўлиши мумкин. Кузатамиз буёғи қизиқ бўлади.

Маълумот учун “Челси” ва “Реал” қарама-қаршилиги 5 май Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади. Мадриддаги ўйин 1:1 ҳисобида якунланган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *