4 май куни Effect.uz ахборот агентлиги ходими, Бекзод Раҳмоновнинг таваллуд айёми. Бекзод бугун ўзининг 25 ёшини нишонламоқда.

Шу муносабат билан Бекзод Раҳмоновни сайтимиз ходимлари ҳамда муштарийлари номидан чин қалбимиздан табриклаб, унга яратгандан сиҳат-саломатлик ва абадий бахт тилаб қоламиз.

Доим ота-онасини бахтига соғ-омон бўлиб, ҳамиша эл ардоғи ҳамда Халқ хизматидаги инсонлардан бири бўлиш насиб қилишини пок қалбимиздаги ният ила сўраб қоламиз.

“Туғилган кунингиз билан муборакбод этамиз! Ажойиб бахт, абадий ёшлик ва гўзаллик, чексиз қувонч, мехр-оқибат, кўтаринки кайфият хамрох бўлсин!

Соғлик-саломатлик, доимий фаоллик ва изчиллик, ўз қадрини биладиган ва мисли кўрилмаган ижобий натижаларга эришиш бахти насиб этсин! Сиз қўл урган барча хайрли ишлар муваффаққият чўққиларини забт этсин, яхши кайфият хеч қачон Сизни тарк этмасин!”, дея ҳурмат билан EFFECT.UZ жамоаси.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *