Тошкент шаҳрида 23 апрель куни 92 ёшли аёл қизи ва набираси томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилган эди. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат ҳақидаги хабар 102 рақамига тиббиёт муассасасидан келиб тушган, унга кўра 26 апрель куни 1934 йилда туғилган Г.Тоза исмли аёл невараси 1983 йилда туғилган Г.Даврон томонидан олиб келинган. Жабрланувчининг сўзига кўра, уни фарзанди 1964 йилда туғилган Г.Саодат ва невараси 1989 йилда туғилган Г.Севара мунтазам равишда уриб, қийнаб келган.

Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «в» банди, яъни ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсни қийнаш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

«Тергов жараёнида жабрланувчининг сўзига кўра, унга тан жароҳатлари етказган шахсларнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо берилади, шунингдек мазкур ноқонуний ҳаракат содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитлар ўрганилади”, дейилади тарқалган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни уй-жой масаласи бўйича она ва қиз ўртасида жанжал юзага келган. Аёл каравотда ётган пайтида қизи унинг сочидан тортиб, ерга судраб туширган ва ура бошлаган. Аёл 3 соатга яқин ерда ётган. Тиллаевнинг айтишича, қизи унинг қўл ва оёғига пичоқ билан урган. Шунингдек, унинг ички кийимини оғзига тиқиб, протезини тортиб олган ва устига пешоб қуйган.

Аввалроқ, Тошкентда 14 ёшли ўсмир ўзи билан саломлашмаган 22 ёшли танишини пичоқ билан жароҳатлагани ҳақида хабар берилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *