Ўзбекистонлик эркак Томск миграция хизмати ходимлари томонидан калтакланди. Ушбу ҳолат бўйича, Россиянинг Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа бўйича текширув ишларини бошлаган. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар бермоқда.

Ўзбекистон фуқароси ва миграция ходимлари ўртасида бўлган инцидент видеси 2 май куни эълон қилинган. Видеода миграция ходимлари эркакдан ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим қилишни сўраган, лекин эркак бунга қаршилик билдириб, паспортнинг ўзи етарли эканлигини айтган. Натижада ходимлар мижозлар кўз олдида ўзбекистонлик эркакни дўппослашди.

Жабрланувчини айтишича, у бу воқеадан сўнг зудлик билан милицияга мурожаат қилиб, Томск миграция хизмати ходимлари устидан арз қилган.

 

 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

Баъзи ижтимоий тармоқ саҳифаларида Россия Федерациясининг Томск шаҳрида Федерал хизмати ходими томонидан Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқи бузилиб, унга нисбатан куч ишлатгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш, шунингдек ҳар томонлама ва объектив текширув ўтказиш юзасидан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ҳамда Агентликнинг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Россиянинг ваколатли идораларига тегишли сўровномалар юборилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, Россиянинг Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа бўйича текширув ишларини бошлаган. Амалга оширилган ишлар натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *