Вояга етмаган 14 ёшли бола ўзи билан саломлашмаган 22 ёшли танишини пичоқ бcилан жароҳатлади. Бу ҳақида Тергов депртаменти матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 1 май куни соат 23:30 ларда вояга етмаган 14 ёшли Х. Иззатилла Шайхонтоҳур тумани Илғор маҳалласида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган «Авиачипта» биносининг орқа томонида бўла туриб, 22 ёшли А.Орифжонга у билан икки кун олдин саломлашмаганлигини, уни ёш бола кўрганлигини важ қилиб, ҳеч бир сабабсиз чап қўлтиқ соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Мазкур ҳолат бўйича Иззатиллага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «в» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган хабарда.

Аввалроқ, Вояга етмаган шахслар томонидан фуқаронинг телефонини қўлга киритиш ,ақсадида пичоқ билан қўрқитишгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида бир гуруҳ шахслар томонидан пичоқбозлик содир бўлгани акс этган видео тарқалган ва ушбу ҳодисада ака-укалардан бири жароҳат олгани айтилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 3 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Қарши туманида ўғлининг маст ҳолда танишидан иш ҳақини талаб қилиш учун пичоқ билан уйидан чиқиб кетишига тўсқинлик қилган ота фарзанди томонидан пичоқлаб ўлдирилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *