Хонанда Шоҳжаҳон Шерали Жўраев ҳаққига дуо сўраб, отаси учун «Бир илтимосим, сиз отамни дуо қилинг» номланган қўшиқ яратди.

Таъсирли қўшиқда Шерали Жўраевнинг ёшлик даврлари ва хонанданинг айни вақтларда ҳаётида юз берган ўзгаришлар лавҳаси акс эттирилган.

Шоҳжаҳон Жўраев бир неча бор мухлислардан отаси Шерали Жўраев ҳаққига дуо қилишларини сўраган эди.

Анча олдинроқ, Ўзбекистон халқ артистининг кенжа ўғли Зоҳиршоҳ Жўраев отасининг аҳволи бироз ёмонлиги ҳақида айтиб, айрим миш- мишларга ишонмасликни сўраб қолган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *