Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пенсия тайинлаш жараёнини соддалаштириш бўйича қарор имзолади.

Унга кўра, 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

Меҳнат стажи, иш ҳақи, олийгоҳда ўқиганлиги ва ҳарбий хизмат даври маълумотлари Пенсия жамғармасининг дастурий таъминоти билан боғланган ҳолда “Ягона меҳнат миллий тизими” орқали электрон тарзда олинади;

Давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олийгоҳда ўқиганлиги ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;

Давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки ID-карта талаб этилади.

2022 йил 1 январдан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни аҳолига етказиб бериш ҳар 3 йилда ҳудудларда алоҳида тендер асосида танланган тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *