Президент Шавкат Мирзиёев 3 май куни ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнига оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар қилган.

Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур нуфузли мусобақага спортчиларимизни тайёрлаш учун кенг шароит яратилган эди. Юқори малакали мутахассислар жалб қилиниб, юзлаб ўқув-машғулотлар ташкил этилди. Бугунги кунгача спортчиларимиз ёзги Олимпия ўйинларига 41 та, Паралимпия ўйинларига 16 та йўлланма олган.

Тақдимотда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик ҳолати танқид қилиниб, қониқарсиз деб баҳоланди. Май-июль ойларидаги мусобақаларда яна йўлланмаларни қўлга киритиш учун спортчилар ва уларнинг жамоасини қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди. Спортчиларга хизматларни кучайтириш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Федерациялар фаолиятини такомиллаштириб, жалб қилинган малакали спорт менежерлари билан бирга олимпиадачиларнинг жисмоний, тиббий ва психологик ҳолатини яхшилаш учун ҳар бир спорт тури бўйича алоҳида дастурлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Аввалроқ. Токио-2020 Олимпиадасида қўлланиладиган хавфсизлик чоралари эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *