Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси билан шамол энергетикаси лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланди.

Мазкур лойиҳа Қорақалпоғистонда 1500 МВт қувватга эга шамол энергетикасини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишдан иборат.

У фойдаланишга топширилгандан сўнг Марказий Осиё минтақаси ва дунёдаги энг йирик шамол электр станциясига айланади”, – дейилган Энергетика вазирлиги хабарида.

Лойиҳа тахминан 4 миллион хонадоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириши ва йилига тахминан 2,5 миллион тонна карбонат ангидрид газини қоплаши кутилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *