4 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Спикерга икки нафар ўринбосар сайланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мажлисда халқ вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари, “Адолат” СДП фракцияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбарлари лавозимига номзодларни кўриб чиқдилар.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Зуҳра Ибрагимованинг номзоди “Адолат” СДП фракцияси раҳбари лавозимига, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Хайрулло Ғаффоровнинг номзоди Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари лавозимига кўпчиликнинг овози билан сайланди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *