Бугун тунда, ПСЖ ва «Манчестер Сити» клублари Европа чемпионлар лигаси ярим финал баҳсининг жавоб учрашувида майдонга чиқишади. Дастлабки баҳс «шаҳарликлар»нинг меҳмондаги 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланган.

Биринчи ўйиннинг иккинчи ярмида «Сити» клуби хурсанд бўлган эди. Аммо,Eвропанинг баъзи йирик клубларини мағлубиятга учратган жамоага қарши майдонга чиқади.

Гвардиола жамоаси ЕЧЛнинг бу мавсумида ҳали мағлубиятга учрамаган бўлиб, фақатгина бир маротаба дуранг қайт этган. Жамоа тўп урари Ферран Торрес бўлиб у рақиблар дарвозасини 4 бор ишғол қилган.

Тахминий таркиблар

“Манчестер Сити”: Эдерсон; Уокер, Стоунз, Рубен Диаш, Канcело; Родри, Гюндўған; Маҳрез, Бернардо Силва, Фоден; Де Брюйне

ПСЖ: Навас; Флоренси, Маркиньос, Кимпембе, Диалло; Верратти, Паредес; Ди Мария, Неймар, Дракслер; Икарди

Париж жамоаси бу мавсумда жуда ҳам қийин ўйинларни ўтказди. «Бавария», «Барселона» ва «Юнайтед» жамоаларини мағлуб этган.

Париж жамоаси Чемпионлар лигаси  ушбу мавсумда олти бор ғалаба, бир дурранг, тўрт мағлубият қайт этган. «Сити»га қарши кечган дастлабки баҳснинг биринчи бўлимдан ўзларига ишонч олишди, лекин якунда ранжишга мажбур бўлишди.

Почеттино шогирдлари меҳмондаги учрашувларда яхши ҳаракат қилишмоқда,шунинг учун «Манчестер Сити» футболчилари эътиборни йўқотмасликлари лозим.

Неймар: «Чемпионлик учун жонимни беришга тайёрман» – дея фикр билдирган эди. Кўриб турганингиздек, Неймар олдинги мавсумда жамоаси билан финалгача етиб боргани етарли бўлмаган кўринади.

Бу мавсумда кубокни боши узра юқори кўтаришга жиддий бел боғлаган. У аввалгидек модалар қироли эмас, аксинча ўзи ва жамоаси учун совринлар ютишни хоҳлашини билдириб, юқори даражада ҳаракат қилмоқда.

«Манчестер Сити» ҳамда ПСЖ клублари ушбу учрашувга қадар тўрт бор тўқнаш келишган бўлиб, икки бор «Сити» ғалаба қозонган бўлса, икки марта дурранг қайт этилган.

Ўйиндан олдин икки жамоанинг бош мураббийлари ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Футболда ишониш муҳим. Биз ғалаба қозонишга ва гол уришга ҳаракат қиламиз. Албатта, биз озгина босимга дуч келмоқдамиз, аммо футболда сиз ҳаракат қилишингиз керак шунда мақсадингизга эришасиз» – ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино.

«Биринчи ўйиндагидек хавф мавжуд. Париж ўз шаклини ўзгартириши мумкин. Мураббийи шунчаки ақлли. Финалга чиқиш истаги кучли, биз илгари бу эрда бўлмаганмиз.

Биз ўйинни ўқиш, ёмон дақиқаларда бирлашиш, биргаликда азоб чекиш учун ўзимизга эътибор қаратишимиз керак. Иложи борича ўз ўйинимизда зўр бериб ҳаракат қиламиз. Яхши ҳимоя қилишимиз, сабр-тоқатли бўлишимиз ва гол уришга ҳаракат қилишимиз керак» –  “Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола.

Маълумот учун, ушбу учрашувни бугун тунда Тошкент вақти билан соат 00 : 00да UzREPORT TV каналида кузатишингиз мумкин.

                                                                                                                Усмонов Иброҳим тайёрлади

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *