Мексика пойтахтидаги метро кўпригининг қулаши натижасида 20 киши вафот этди. 70 кишидан зиёд одам жароҳат олган бўлиши мумкин. Бу ҳақида Мексика нашрларида хабар қилинди.

Кўприк Мехико шаҳрининг жануби-шарқида Оливос ва Тесонко станциялари яқинида жойлашган бўлиб, у поезд юриб кетаётганда қулаб тушган. Кўприк остидаги ҳудудда йўл бўйлаб ўтаётган бир нечта машиналар бўлкган. Нашрнинг таъкидлашича, 2017 йилдан бери кўприк таянчларида ёриқлар мавжуд бўлиб, улар зилзиладан кейин пайдо бўлган.

РИА Новости фавқулодда хизматларининг хабар беришича, ёнғин содир бўлганидан кейин 14 киши касалхоналарга етказилган, уларнинг саккиз нафари болалар экани аниқланган.

Аввалроқ, Ўзбекистондаги метрополитен тизимида жиддий камчиликлар кузатилган эди. Шу жумладан, Сергели ерусти метро линиясида поезд тўхтаб қолгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишидаги метро поезди «Пушкин» ва «Буюк ипак йўли» бекатлари оралиғида вагоннинг эшигини ёпмай ҳаракатланган эди. Таъкидлаш жоизки мазкур ҳодисага сабабчи бўлган ходимларга чора кўрилган.

Бундан ташқари, Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишидаги «3-Бекат» станциясида вақтни кўрсатувчи соат дарчасида ҳаракатланувчи сатрда уятли сўзлар акс этгани ҳамда бу ҳакерлар томонидан ҳужум орқали юзага келгани айтилган эди.

28 апрель куни эса Новза (Хамза) бекатида метро вагонлари туннелда тўхтаб қолган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *