«Манчестер Юнайтед» Англия Премьер Лигасининг 34-туридан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши учрашувда тартибсизликлар сабаб қолдирилган учрашув бўйича баёнот берди

“Кечаги воқеаларда кўплаб мухлислар ўзининг норозилик билдириш ҳуқуқидан фойдаланишни ва ўз позициясини тинч йўл билан ифода этишни хоҳлади, аммо баъзилар жамоанинг тайёргарлигини ва ўйиннинг ўтказилишига халақит қилишни истади, буни уларнинг Lowry Hotel меҳмонхонаси ва стадиондаги ҳаракатлари тасдиқлайди.

Ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида намойишчилар стадион ва майдонга клуб ходимлари томонидан очиб берилган дарвозалар орқали кириб боришга муваффақ бўлгани ҳақидаги маълумотлар мутлақо ҳақиқатга мос эмас.

Стадион олдидаги тўсиқлар ва хавфсизлик устунларини ёриб ўтган баъзи намойишчилар дарвозадан ошиб ўтиб, трибунанинг ён эшигини очди ва бошқаларнинг ҳам майдонга киришига имкон яратди.

Намойишчилар имконияти чекланганлар учун мўлжалланган лифтнинг эшигини бузгач, иккинчи йўлак пайдо бўлди. Бу эса бир гуруҳ одамларга трибунага чиқиш имконини берди.

Аксарият мухлисларимиз етказилган зарарни, шунингдек, клуб ходимлари, полиция ёки бошқа мухлисларга нисбатан ҳар қандай зўравонликни қоралайди, энди бу иш билан полиция шуғулланади.

Клуб тинч йўл билан намойиш ўтказганларнинг жазоланишини истамайди, аммо жиноий ҳаракатларга алоқадорларни аниқлашда полиция билан ҳамкорлик қилади. Шунингдек, клуб ҳар қандай аниқланган клуб аъзолари ёки мавсумий чипталар эгаларига нисбатан ўз санкцияларини қўллайди”, — дейилади «Манчестер Юнайтед» баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 2 май, якшанба куни минглаб «Манчестер Юнайтед» мухлислари «Олд Траффорд» стадиони ва унинг атрофида клубга эгалик қилувчи Глейзерлар оиласига қарши норозилик ўтказди ва оқибатда жамоанинг «Ливерпуль»га қарши ўйини номаълум муддатга қолдирилди.

33-турдан кейин «Манчестер Юнайтед» 67 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди, жамоа пешқадам «Манчестер Сити»дан 13 очкога ортда қолмоқда. «Ливерпуль» эса 54 очко билан 6-поғонани банд этган. Агар мазкур учрашувда «Ливерпуль» ғалаба қозонганида, «Сити» чемпионлиги учун ёрдам бериб юборар эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *