Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси бир неча расмийларга нисбатан интизомий чоралар белгилади.

Про лига 5-тури доирасидаги «Нефтчи»- «Хоразм» учрашувидаги «Хоразм» жамоаси футболчилари Равшанбек Султонов ва Рўзимбой Аҳмедов учрашув якунидан сўнг, бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун 3 та ўйинга четлатиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Аёллар олий лигаси 1-тури доирасидаги «Бухоро W»- «Локомотив W» учрашувидаги «Бухоро W» жамоаси бош мураббийи Геннадий Коченев учрашувнинг 76-дақиқасида бош ҳакамга ўз норозилигини қўпол тарзда билдиргани учун қизил карточка билан жазоланган. Ушбу ҳаракат учун Коченевга 2 та ўйинга четлаштириш ҳамда жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-тур доирасидаги «Локомотив»- «Турон» учрашувидаги «Локомотив» жамоаси футболчиси Хуршидбек Мухторов ўйиннинг 73-дақиқасида «Турон» футболчисига нисбатан қўпол хатти-ҳаракати учун майдондан четлаштирилгани ўрганиб чиқилди. Футболчига 4 та ўйинга четлаштириш ва жарима жазоси белгиланди.

«У18» Биринчилиги 1-тур доирасидаги «Янгиер У-18»- «Турон У-18» учрашуви «Турон У-18» жамоаси футболчиси Баҳодир Султонов учрашувнинг 90+5-дақиқасида бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилганди. Бу ҳолат учун футболчи 3 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-тур доирасидаги «Турон»- «Андижон» учрашувидаги «Андижон» жамоаси расмий вакили Дониёр Усмонов баҳснинг 72-дақиқасида бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Усмоновга жарима интизомий чораси белгиланди.

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги «Оқ тепа»- «Олимпик» учрашуви якунидан сўнг, ЎФА ҳакамлар бўлими бошлиғи Эркин Бахтиёров томонидан билдирги келиб тушди. Бунга кўра, «Оқ тепа» жамоаси футболчиси Олимхон Каримов беллашувнинг 81-дақиқасида ҳакам қарорига нисбатан ножўя ҳаракат билдирган. Ушбу ҳолат ўрганиб чиқилиб, Каримовга жарима жазоси қўлланилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *