3 май куни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аҳолини оммавий эмлаш жараёнлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Мана мен ҳам коронавирусга қарши вакцина билан эмландим. Бу билан ўзим, оила аъзоларимнинг саломатлигини ҳимоя қилишим мумкин“, – деди Баҳодир Юсупалиев.

“Бутун дунё, хусусан, мамлакатимизда бир йилдан ортиқ давом этаётган пандемия даври жамиятимизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Бир ойдан ошиқ давом этаётган вакцинация жараёнлари юртимизда бу таъсирни камайтиришда асосий омил бўлиб турибди”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача Ўзбекистонда вирусга қарши эмланган фуқаролар сони 856 016 нафарга етган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *