“Янгиобод” базасида ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилмоқда

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тошкент вилоятидаги “Янгиобод” базасида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттиришмоқда.

Марат Қурбонов бошчилигидаги терма жамоамиз йигитлари 30 апрель куни бошланган йиғинда олдинда турган муҳим мусобақалар, шу жумладан Осиё чемпионати ва энг асосийси Олимпия ўйинларига тайёргарлик олиб бормоқдалар.

Ушбу йиғин 15 майга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 21-31 май кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ташкил этиладиган Осиё чемпионатида иштирок этади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *