Ўтган ҳафтага нисбатан яъни 26 апрель – 2 май кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ нинг барча савдо платформаларида 1 817,4 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 10,7% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 85,2% – биржа савдолари, 2,7% – кўргазма-ярмарка савдолари, 11,8% – электрон давлат харидлари ва 0,3% – авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 8 047,0 тонна пахта ёғи қўйилган бўлса, шундан 6 902,0 тонна, яъни 85,8% ҳажмдаги пахта ёғи сотилган. Электрон савдоларда иштирок этган харидорларнинг ўртача кунлик сони 130 кишини ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 004,1 минг сўмдан 17 228,7 минг сўмгача, яъни 14,8% га кўтарилди. Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси маҳсулотни бир тоннаси учун 16 310,3 минг сўмни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада сотувчи корхоналар автомобиль бензинининг биржадаги бошланғич нархларини оширишди. Биржа савдоларига 38 599,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 12 292,0 тоннаси, яъни 31,8% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 34 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда сотувчи корхоналар АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача бошланғич нархларини маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 361,8 минг сўмдан 6 474,3 минг сўмгача ёки 1,8% га кўтаришди. Шу муносабат билан, АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи ҳам мос тарзда 6 362,1 минг сўмдан 6 475,6 минг сўмгача, яъни 1,8% га, яъни сотувчиларнинг бошланғич нархларини кўтариши эвазига ўсди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 468,1 минг сўмни, АИ-91 – 7 723,8 минг сўмни ташкил этди.

Аввалроқ, Сенаторлар ўсимлик ёғини ҚҚСдан вақтинча озод қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллаган ва шундан сўнг, Ўзбекистонга ўсимлик ёғини олиб кириш ҚҚСдан озод қилиниши тўғрисида қарор эълон қилинган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *