Арманистон Бош прокуратураси томонидан Президент Армен Саркисянга қарши жиноий иш қўзғатилди, дея хабар бермоқда “Риа новости”. Хабарга кўра, Армен Саркисян икки давлат томонлама фуқаролиги борлигини яширишда гумон қилинган.

Таъкидланишича, 53 нафар адвокат Арманистон президентини икки мамлакат фуқароси эканини яширганликда шикоят қилиб, бу бўйича бош прокуратурага ариза топширган. Унда Саркисян 2003–2012 йилларда Британия фуқаролигига эга бўлгани ва 2018 йил 2 мартда  Арманистон президенти этиб сайланишидан олдин фақат Арманистон фуқароси бўлишини айтгани қайд этилган.

«Махсус тергов хизмати жиноий иш қўзғатишни рад этди. Аммо Бош прокуратура 53 нафар адвокатнинг шикояти асосида Махсус тергов хизматининг ушбу қарорини бекор қилди ва Сохталаштириш «моддаси билан жиноий иш қўзғади», – деб ёзилган баёнотда.

Маълумот ўрнида, Армен Саркисян Арманистоннинг Буюк Британиядаги дипломатик ваколатхонасини уч марта бошқарган: 1993 йилдан 1996 йилгача, 1998 йилдан 2000 йилгача ва 2013 йилдан 2018 йилгача.

Аввалроқ, Арманистон бош вазири Пашинян лавозимидан истеъфога чиққани тўғрисида хабар қилинган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *