Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов секторлар раҳбарлари билан биргаликда Бойсун туманида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Шоҳимардон Ҳамроев, Муҳаммади Олимов, Дўсмат Муратов, Тожи Бозоров, Жумақул Қуллиев хонадонида ҳам бўлиб, Президентнинг 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан уларга йўллаган табрикларини ўқиб эшиттирди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ 12 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти, Президент номидан қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди.

Буюк Ғалабани таъминлашга беқиёс ҳисса қўшган Сиздек мард, енгилмас ва олижаноб фахрийларимиз билан барчамиз ҳақли равишда фахрланамиз, Биз сизларни фақатгина байрамларда эмас, балки ҳар доим эъзозлаб ардоқлаймиз, соғлигингиз ҳақида ҳар куни, ҳар соатда ўйлаймиз. Сиздек метин иродали қаҳрамонларимиз борлиги халқимиз, айниқса, ёшларимиз учун тарихий ҳақиқат”, – деди вилоят ҳокими.

Маълумот ўрнида, Сурхондарё вилоятида ҳозирда 27 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 1 минг 895 нафар фронт орти меҳнат фахрийлари, 101 нафар юз ёшдан ошган фуқаро истиқомат қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *