Давлат статистика қўмитаси 2020-2021 ўқув йилида Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар статистикасини эълон қилди.

Статистикага кўра, ушбу ўқув йилида жами 571,5 минг талаба олийгоҳларда таҳсил олмоқда. Улардан 260 минг нафари(35 фоизи) қизлар, 311,5 мингги (54,5 фоиз) йигитлар.

Бунда ҳар мингта талабадан:

33,8 фоиз – 25 ёш;
45,4 фоиз – 24 ёш ;
56,8 фоиз – 23 ёш;
66,8 фоиз – 22 ёш;
67,8 фоиз – 20 ёш;
68,2 фоиз – 21 ёшдир.

Энг кам кўрсаткични эса 1,8 фоизи билан 45 ёш, 1 фоиз билан 44 ёш ташкил этган.

Маълумот учун, ўқув йили бошида Олий таълим муассасаларига жами 174,9 минг нафар талаба қабул қилинган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,5 фоизга ошган. Энг кўп қабул қилинган талабалар 53, 7 фоиз билан Тошкент шаҳрига тўгри келган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *