Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақовнинг 2021 йил 28 апрелдаги қарорига кўра, Ботиржон Қодирхонович Нуриддинов Наманган вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Ботиржон Нуриддинов 1976 йил 14 декабрь куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 1998 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини, 2010 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини, 2016 йил Япония давлати Осиё ва Тинч океани университетини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи-менеджер, халқаро алоқалар.

Ботиржон Нуриддинов 2020 йил 20 октябрдан буён Наманган вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *