Қорақалпоқ давлат университетининг яна 3 та факультети талабалари орасида COVID-19 коранавирус аниқланганди. Бу ҳақда Effect.uz журналисти Ойбек Юсупов Қорақалпоқ давлат университети Матбуот котибига асосланиб хабар бермоқда.

Университетнинг Математика, Физика ва  Кимё – технология факультетлари  талабаларидан коронавирус инфекцияси касаллиги аломатлари аниқланганлиги сабабли жорий йилнинг  14 майига қадар  университетнинг  Математика факультетининг  41 та гуруҳи, Физика  факультетининг 61 та гуруҳи  ва Кимё – технология факультетининг 39 та гуруҳининг   ўқув жараёни онлайн шаклга ўтказилди.

Қорақалпоқ давлат университетининг асосий биноси тшлалигича карартинга олинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юридика ҳамда Санъатшунослик факультетлари масофавий таълимга ўтказилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *